Франциянинг "Ренн" клуби марказий ҳужумчиси Арно Калимуэндога "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Туринликлар қишги трансфер ойнасида 22 ёшли француз учун 20-25 миллион евро сарфлаб уни сотиб олишга тайёр.
"Кекса сеньора" директори Криштиану Жунтоли Калимуэндони Влаховичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.