"Рома" ҳозирданоқ жамоани кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ёзда катта сармоя киритилишига қарамай, клуб яна бир марказий ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Трансфер январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин.
Римликлар устози Игор Юрич Элдор Шомуродовнинг ўйинидан қониқмаяпти, шу боис раҳбарият унга муқобил вариант изламоқда. Энг машҳур исмлардан бири бу “Эвертон”нинг португалиялик ҳужумчиси Бето бўлиб, уни инглизлар ўтган ёзда "Удинезе"дан 25 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" эгаси, америкалик миллиардер Ден Фридкин яқинда "Эвертон" футбол клубини сотиб олишга рози бўлган эди. Клублар ўртасидаги бундай "алоқа" келажакдаги трансферни осонлаштириши мумкин. Бето футболчини сотиб олиш опцияси билан ижарага келиши мумкин.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Бето Премьер-лиганинг 30та учрашувида 3та гол урди. Бето бу мавсумда Англия чемпионатида ҳали гол ура олмади.