«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Бавария»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг Рафинья Диаснинг ўйинидан хурсанд бўлди.
Бразилиялик футболчи хет-трик қайд этди - у мюнхенликлар билан учрашувнинг 1, 45 ва 56-дақиқаларида гол урди.
«Менинг жамоаларимда ҳеч қачон Рафиньядек футболчи бўлмаган. У максимал фидойилик билан ҳаракат қилади ва ўйинга бор кучини беради. У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда яхши, у доимо прессингни бошлайди ва вазиятларни голга айлантиради. Ва у ҳар доим табассум қилади», - деди Флик.