Кириш Регистрация

Витинья «ПСЖ» билан шартномага махсус банд киритган

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Витинья шу ёзда «ПСЖ»ни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бироқ шартномада 90 миллион евролик товон пули опцияси мавжуд бўлиб, у фақат шу йилнинг ёзида амал қилади. Ушбу банд ярим ҳимоячининг шахсий илтимосига кўра шартномага киритилган эди.

Якунланган 2025/26 йилги мавсумда Витинья «ПСЖ» таркибида барча турнирларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 23:12, 04.06.2026.
Ўқилди: 410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик