Кириш Регистрация

Маресканинг нима учун ҳалигача «Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланмагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби Энцо Мареска учун «Манчестер Сити»дан пул товони (компенсация) талаб қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Челси» раҳбарияти «шаҳарликлар»дан молиявий товон пули ундирмоқчи. Фақат шундан кейингина Маресканинг клуб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга яшил чироқ ёқилади (рухсат берилади).

Таъкидланишича, италиялик мутахассис «Манчестер Сити» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома борасида тўлиқ келишувга эришиб бўлган. Айни пайтда ҳуқуқшунослар вазиятни ҳал қилиш устида фаол иш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Хосеп Гвардиола ўн йил давомида фаолият юритган «Манчестер Сити» клубини тарк этишини эълон қилганди.

Киритилди: 17:02, 04.06.2026.
Ўқилди: 2116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик