Кириш Регистрация

Рэшфорд «Барселона»га трансфери барбод бўлганини оғир қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд «Барселона»га ўтишни истаган эди.

Англиялик футболчи ўтган мавсумни ижара ҳуқуқи асосида «кўк-анорранглилар» сафида ўтказди, шундан сўнг Каталония клуби уни 30 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштирмасликка қарор қилди. Яқинда «қизил иблислар» тарбияланувчиси шу ёзда «Барса»га қайтиб бормаслиги узил-кесил маълум бўлди.

Sport нашри хабарига кўра, Рэшфорд учун Ла Лига грандига амалга ошмай қолган трансферни қабул қилиш жуда қийин бўлган. 28 ёшли футболчи бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва жамоадошлари билан чиқишиб кетганини ҳис қилган, қолаверса, Маркус статистика жиҳатидан сўнгги йиллардаги энг яхши мавсумини ўтказишга эришган эди. Футболчи Каталонияга кўчиб ўтиш учун маошининг камайтирилишига ҳам рози эди, аммо битим барибир амалга ошмай қолди.

Киритилди: 08:34, 04.08.2026.
Ўқилди: 2352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик