«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес клубдаги келажаги борасида фикр билдирди.
Олдинроқ 26 ёшли футболчи каталонияликлар таркибида ўз меҳнати етарлича қадрланмаяпти деб ҳисоблаши ва шу сабабли «ПСЖ»га ўтишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
— «Барселона» сени олиб қолиш учун нима қилиши керак?
— Мени яхши кўришларини кўрсатишсин! Улар [янги шартнома бўйича] музокараларни бошлашлари керак, чунки охир-оқибат ҳамма нарса мулоқот орқали ҳал бўлади, — деди Ферран Sportico нашрига берган интервьюсида.













