Кириш Регистрация

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз»

Баҳо:
+1 | -

«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, клуб 150 миллион евро эвазига янги футболчи билан шартнома имзолашини эълон қилди.

«Сешанба куни мен Чемпионлар Лигасида қатнашадиган клублардан бирига суперюлдуз футболчи борасида улкан таклиф юбораман. Биз камида 150 миллион евро тўлаймиз. Мен «Реал» тарихидаги энг қиммат футболчини сотиб олишга ҳаракат қиламан. Мухлислар ҳаммасини кейинги ҳафтада билиб олишади. Бу Майкл Олисе эмас. У ажойиб футболчи, лекин гап у ҳақида кетмаяпти.

Ҳимоячими? Йўқ. Бу ақл бовар қилмайдиган даражада қизиқарли футболчи. Ҳаммасини кейинги ҳафта билиб оласиз. У Криштиану Роналду даражасидаги суперюлдуз. Одамлар шунчаки бунга ишонишмайди. Таркибимизда Мбаппе ва Винисиус бўлгани учун у ҳужумчи эмасми? Нима ҳам дердим, шундай дейман: «Мадридга доим кўпроғи керак». Мен қайси суперюлдузни нишонга олганимни барибир топа олмайсиз. Бу Олисе ҳам, Холанд ҳам, Кейн ёки Доку ҳам эмас. Ҳозир унинг исмини айтмайман. Мадридликлар, сешанба кунига тайёрланинг. Мен ҳеч қачон умидларни пучга чиқармайман. Мақсадим — мухлисларни ҳайратда қолдириш. Бунга эришиш учун ўз вақтида Зидан, Фигу, Бекхэм, Криштиану, Какаларни трансфер қилганман... Бу футболчи ҳам айнан ўшалар тоифасидан.

Айтганча, агар мабодо кимдир билмаса, эслатиб ўтаман: бундай ҳолатларда биз аввало футболчи тегишли бўлган клуб билан боғланамиз», — дея Переснинг сўзларини келтиради Diario AS нашри.

«Реал» президентлиги учун сайловлар шу якшанба, 7 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:13, 05.06.2026.
Ўқилди: 6696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик