Ҳужумчи Хулиан Альварес шу ёзда Мадриднинг «Атлетико» клубида қолмаса керак. Аргентиналик футболчига асосий даъвогарлар сифатида «Барселона» ва «ПСЖ» клублари кўрилмоқда.
Diario Sport нашрининг тарқатган маълумотига кўра, «матрасчилар» Альваресни Париж грандига сотишга тайёр, бироқ форвардни «кўк-анорранглилар» лагерига қўйиб юбориш ниятида эмаслар. Бироқ футболчининг трансфер баҳоси муаммо бўлиб турибди: «Атлетико» 26 ёшли футболчи учун 150 миллион евро талаб қилмоқда, «ПСЖ» эса бу сўровни ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблаяпти.
Катта эҳтимол билан, Франция клуби товон пули суммасини камайтириш учун келишувга ўз футболчиларидан бирини қўшиши мумкин. Хулиан Альвареснинг ўзи эса, аввалроқ кўплаб ОАВларда хабар берилганидек, фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни афзал кўрмоқда.













