Transfermarkt портали мутахассислари Испания чемпионатининг айрим футболчиларига янги нарх белгилади.
Ҳужумчи Хулиан Альварес энг арзонлашган футболчига айланди. Аргентиналик футболчининг нархи 15 миллион еврога арзонлашган ва ҳозирда 75 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Энг арзонлашган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни ярим ҳимоячи Френки де Йонг, ҳимоячи Андреас Кристенсен ва вингер Ансу Фати бўлишди. Уларнинг ҳар бири 10 миллион еврога арзонлашган.
Де Йонгнинг янги нархи 60, Кристенсенники 30, Фатики эса 15 миллион еврони ташкил қилди.