"Реал Сосьедад"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Арсен Захарян сафга қайтишга яқин турибди.
Estadio Deportivo хабарига кўра, 21 ёшли футболчи тикланишнинг сўнгги босқичида бўлиб турибди. Таъкидланишича, Захарян аллақачон майдонда машғулот ўтказмоқда ва халқаро танаффусдан кейин жамоага қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи бу мавсумда йиғин вақтида жароҳат олгани учун майдонга тушмади.