Ла Лига президенти Хавьер Тебас ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда янгиланган форматда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди.
"ФИФА президенти, ўзингиз биласизки, аудиовизуал ҳуқуқлар сиз айтган бюджетга сотилмаган. Ҳомийлик ёрдами етишмаслигидан хабардорсиз. Биласизми, лигалар ва футболчилар уюшмаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини хоҳламайди. Уни ҳозир олиб ташланг!
Уни олиб ташланг ва музокаралар столига ўтирайлик. Мулоқот ва музокаралар икки хил нарса. Музокаралар келишув билан тугайди, аммо мулоқот ҳеч нарса билан тугамайди. Биз ФИФА билан кўп йиллардан буён мулоқот қилиб келамиз. Ишончим комилки, биз келишувга эришамиз", - дея Тебаснинг сўзларини келтиради Marca.