"Ювентус" ярим ҳимоячиси Пол Погба "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган вақтларини эслади.
Француз 2016 йилдан 2022 йилгача “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг “Ювентус”га қайтганди.
“Мен 27 ёшда эдим ва ҳаммаси мен хоҳлагандек кетмади. Мен бор кучим билан ҳаракат қилдим, лекин клубнинг ишлари яхши кетаётганини кўрмадим.
"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" биздан яхшироқ эди, улар олдинга силжишди. Сульшер менинг кетишимга розилик берди.
Мен албатта кетишга қарор қилдим, лекин мавсумолди машғулотларда қатнашдим, чунки профессионал бўлиб қолишим керак эди.
Мен Эд Вудворд билан гаплашдим, лекин у менинг ҳаракатларимни тўсиб қўйди. Мен “Манчестер Юнайтед”да бошқа ўйнашни хоҳламадим, лекин мен профессионалман, шунинг учун мажбур бўлдим.
Руҳий жиҳатдан мен энди клубда эмасдим. Кейин жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошладим", - дея Погбанинг сўзларини келтиради Mail Sport.