Каталониянинг «Барселона» клуби молиявий муаммолар сабаб ўз таркибини эркин агентлар билан кучайтириш йўлларини изламоқда.
«Sport» нашри хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» келаси ёзда Альфонсо Дэвис («Бавария»), Жонатан Та («Байер»), Рейнилду («Атлетико») ва Жонатан Дэвид («Лилль») билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади.
Уларнинг барчаси келаси ёзда эркин агентга айланиши кутилмоқда.