Алекс Баэнага «Атлетико Мадрид» ва Премьер-лиганинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Marca" хабарига кўра, Испания терма жамоаси ярим ҳимоячисининг бозор қиймати сўнгги бир йил ичида 5 баробарга ошган - 10 дан 50 миллион еврогача.
Баэнанинг шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган, «Вильярреал» эса катта таклифни кутган ҳолда сотишга шошилмайди.
Маълум қилинишича, футболчига «Атлетико Мадрид» ҳамда АПЛнинг бир қанча гранд жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Баэна 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.