«Эвертон» устози Девид Мойес «МЮ»нинг келаси мавсумдан бошқариб бориши ҳақида хабар берган эдик. Мураббий ўзининг бу вазифада тайинланганидан бахтиёр эканини яшириб ўтирмади.
«МЮ»нинг навбатдаги мураббийи бўлишга сени таклиф қилишса, бу жуда ёқимли. Сэр Алсекснинг ўзи мени бу ўринга тавсия қилгани жуда қувонарли. Унинг «МЮ» учун қилган ишларига ҳурматим жуда баланд.
Футбол тарихидаги энг яхши мураббийнинг ишини давом эттириш осон эмас, лекин сени ҳар кун ҳам «МЮ»га таклиф қилишмайди. Бош мураббийлик фаолиятимнинг бошлашини сабрсизлик билан кутяпман.
«Эвертон»даги фаолиятим ҳам ажойиб бўлга эди: ажойиб футболчилар, директорлар ва ҳамма ҳаммаси ажойиб. Турнир жадвалида яхшироқ ҳолатда бўлишимиз учун қўлимдан келганини қиламан.
Мен ўзимни «Гудисон»да жуда яхши ҳис қиламан, чунки «Эвертон»нинг мухлисалари фантастик тарзда қўллаб-қувватлашади. Имкониятдан фойдаланиб, уларга мен ва шогирдларимнинг муваффақиятимизга қўшган ҳисслари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
«Эвертон» бутун умр юрагимда бўлади»,- дейди мураббий.