"Байер" футболчиси Флориан Вирцни келаси ёзда қўлга киритиш қийин бўлади.
Ҳужумкор ярим ҳимоячига "Бавария", "Манчестер Сити", "Реал" ва Европа футболининг бошқа гигантлари қизиқиш билдирмоқда. Bayern & Germany хабарига кўра, "доричилар" ўз юлдузлари учун кафолатланган тўловлар сифатида тахминан 90-100 миллион евро, қўшимча равишда бонуслар ёки ўйинчилар эвазига сўрашади.
Яқинда "Байер" 21 ёшли германиялик футболчини "Бавария"га қўйиб юборишни режалаштирмаётгани маълум бўлди, бу эса футболчининг хориж клубига ўтиш имкониятини оширади.