Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингер Жейми Бано-Гиттенсни яқин келажакда сотишни режалаштирмаяпти. 20 ёшли футболчига “Челси” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Кристиан Фалкнинг сўзларига кўра, "бамбллар" январ ойида инглиз футболчиси билан хайрлашиш ниятида эмас, аммо 100 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Жейми Бано-Гиттенс бу мавсумда Нури Шаҳин жамоаси сафида ўнта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.