"Пахтакор" Элит Чемпионлар Лигаси 3-турида 21 октябрь куни Ироқнинг Карбала шаҳрида "Аш-Шорта" билан беллашади. Бугун ташкил этилган ўйин олди матбуот анжуманида мураббий Камолиддин Тожиев иштирок этди.
— Ироққа ғалаба учун келдик. Шуни айтаманки, жамоанинг ОЧЛдаги ўйинлари анча мазмунли. Умуман олганда бу турнирда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Эртага уларга мухлислар ёрдам беради. Стадион тўлади дейишди. Албатта биз мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Таркиб борасида берилган саволга мураббий шундай жавоб берди.
— Фақатгина Диёр Холматов йўқ. У МТЖ йиғинидан жароҳат билан қайтган. Қолган ҳамма бугун биз билан.
Рақиб жамоа ҳақида у шундай деди:
— “Ан-Насср” билан ўйин шунчаки зўр. “Ал-Ҳилол”га қарши ўйин бу футбол. Унда сен кўп зарба берасан гол бўлмайди, баъзан ҳужум қилмай кўп гол урасан.
Мураббийга Шаҳзод Азмитдинов ҳамроҳлик қилди.
— Аввало бизни яхши кутиб олган “Аш-Шорта” клубига раҳмат. Ўйинга келсак, эртага бизни қизиқ баҳс кутиб турибди. Икки жамоа ҳам дастлабки ғалаба учун ўйнайди. Биз эса Ўзбекистонда қолган мухлисларимиз учун майдонга чиқамиз.