Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Винисиус ва Мбаппе тандеми қачон супер жуфтликка айланади?

Баҳо:
+ | -

Винисиус ва Мбаппенинг потенциал супертандеми яхши бир саволни ўртага ташлайди: Ўзи бу даражадаги юлдузлар қачон ростан ҳам футбол тарихида қоладиган жуфтликка айланишади?

Биринчи вариант, осон, футболчилар қоғозда, назарий жиҳатдан майдонда бир-бирига зўр тушиши керак. Масалан, Мане чапда Салоҳ ўнгда, Рибери ва Роббен ҳам шунақа эди. Уларни бирга бемалол тасаввур қиласиз. Асосий жиҳат — майдоннинг фарқли нуқталарида айни ишни юқори даражада амалга ошира олиш.

Иккинчи ҳолат, Бензема ва Роналду. Айнан французнинг ақлли ҳаракатлари шеригининг юксалишига хизмат қиларди. Бу ерда муҳим жиҳат, майдондаги ролларни тўғри тақсимланиши. Албатта, мураббийнинг қўли ҳам ёрлам беради, аммо футболчиларнинг характери мос тушиши шарт. Бири бироз эгоист, иккинчиси ўзини қурбон қила олиши лозим. Роналду "Манчестер"да Бенземага ўхшаш Руни билан зўр шерик бўлган, гол уришда ўзига ўхшаш Нистелрой билан — йўқ. Мураббий битта бўлса-да.

Сезган бўлсангиз керак, Вини - Мбаппе иккови ҳолатгаям тушмайди. Иккови ҳам айнан чап қанотда кучли, кейин характер ҳам ўхшаш - «Олтин тўп» даъвогари бўлмиш иккиси ҳам ўйинларни бир ўзи ҳал қилишга ўрганган.

Хўп, унда учинчи йўл қолади холос. Винисиус ва Мбаппе дўстлашиши керак. Майдондан ташқарида ҳам кўп вақт бирга ўтказиши, керак бўлса, оилавий борди-келди қилишлари лозим. Худди шу шаклда "Барселона"да Суарес - Неймар - Месси учлиги юзага келганди, эсласангиз.

Шундагина бу футболчилар бирга зўр тандем бўла олишларини исботлашга эҳтиёж сезишмайди, бу қийин вазифага айланиш ўрнига, биргаликда тўп суриш қандайдир завқли юмушга айланади. Ўшандагина "Мадрид" эътибори кимга кўпроқ тушиши ҳам ташвишга солмай қўяди. Менимча, бошқа йўли йўқ, акс ҳолда, «Бернабеу»нинг чап қаноти иккиси учун торлик қилади.

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 08:55, 28.10.2024.
Ўқилди: 4883 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.