Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Месси France Football'нинг нуфузли мукофотини топшириш маросими якунлари ҳақида фикр билдирди.
"Номинациялар бўйича барча ғолибларни табриклайман. Айниқса, Эмилиано Мартинес учун хурсандман. У ажойиб йигит", - дейилади 37 ёшли аргентиналик футболчининг ижтимоий тармоқдаги постида.
Эслатиб ўтамиз, Мартинес дунёнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинди ва Лев Яшин мукофотини қўлга киритди.