Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Клаудио Раньери яна “Рома”га қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Клаудио Раньери яна “Рома”га қайтиши мумкин.

Сўнгги вақтларда ишлари ўхшамаётган римликлар янги мураббий излашни бошлаган. “Рома” А Серияда 9-турдан сўнг 10 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Ҳозирда клубнинг қисқа рўйхатидан Эдин Терзич, Маурицио Сарри, Массимилиано Аллегри ҳамда Клаудио Раньери номзодлари жой олган, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport. Номзодлар ичида Раньери варианти энг мақбули бўлмоқда.

Клаудио Раньери аввал ҳам “Рома” бош мураббийи сифатида ишлаган. Мутахассис 2009—2011 ва 2019 йилларда Рим жамоасида фаолият олиб борган. Қайд этиб ўтиш керак, Раньери футболчилик фаолиятида ҳам “Рома”да (1973/74) тўп сурган.

Ҳозирда “Кальяри” бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Раньери ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга ҳам бегона эмас. Элдор ўтган мавсумда мураббий қўл остида “Кальяри”да тўп сурган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:22, 29.10.2024.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.