«Милан»да ўйнаган ва 1995-йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган либериялик собиқ футболчи Жорж Веа кутилмаганда «Ювентус» клубига муҳаббатини тан олди.
Веанинг сўзларига кўра, у болалигида Турин клубини, қолаверса, Мишель Платинини яхши кўрарди:
"Мен қашшоқликдан футбол туфайли кўтарилганман. Болалигимда Туриннинг “Ювентус” клубини қўллаб-қувватлаганман ва Мишель Платинини яхши кўрардим.
Энди ўғлим “Ювентус”да ўйнаганидан хурсандман”, — дея Веанинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.