Рафинья Диас "Бавария" ва "Реал" устидан қозонилган йирик ғалабалар ҳақида гапирди.
"Энг муҳим ҳафта ҳали олдинда. Лекин бу кунларни умрим давомида эслаб қолишим рост.
"Барса" ҳар доим менинг устуворлигим бўлиб келган, чунки болалигимда мен буюк бразилияликларнинг клуб билан муваффақият қозонишини кўрганман. Бу клубга доим ўзгача меҳр қўйганман. Бу футболкани кийиш ҳар доим менинг мақсадим бўлган.
Деку менга “Барса” мени сотиб олмоқчи эканлигини айтди, аммо молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммо бор эди, лекин мен бу ерда ўйнашни хоҳлардим”, деди каталонияликларнинг бразилиялик ярим ҳимоячиси.
Рафинья 2022 йилда 58 миллион евро эвазига "Лидс"дан "Барселона"га ўтган эди.