Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

АПЛ клуби "ПСЖ"нинг қиммат ҳужумчисига кўз тикди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Рандал Коло-Муани келаси йили клубини ўзгартириши мумкин.

25 ёшли футболчи Луис Энрике жамоасида камдан-кам ҳолларда асосий таркибда майдонга тушади, шу боис французнинг яқин орада сотилиши ҳақидаги миш-мишлар тинмаяпти. Transfer News Live нашрига таяниб Fichajes хабарига кўра, "Ньюкасл" Коло-Муанини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Қарғалар" агар Александр Исакни сақлаб қола олмасалар, парижлик ҳужумчини 2025 йилнинг ёзида қўлга киритишга ҳаракат қилишлари кутилмоқда.

Ўтган йили "ПСЖ" Рандал Коло-Муани учун Франкфуртнинг "Айнтрахт"ига 95 миллион евро тўлаганди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 06:11, 31.10.2024.
Ўқилди: 1388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик