Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ЎзФҲМ "Локомотив" матбуот хизматининг ёзган изоҳлари бўйича расмий баёнот берди!

Баҳо:
+ | -

"Динамо" - "Локомотив" ўйинининг 69-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб голни ҳисобга олди. Аммо VАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олмади ва офсайд қайд этилганини маълум қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда VAR ҳолатга тўғри аралашган. Офсайд борлиги махсус чизиқлар орқали VAR ҳаками тўғри аниқлаган. Тошкентликларнинг 26-рақамли футболчиси тўп учун ҳаракат қилган ва дарвозабонни чалғитиб, голнинг қоида бузилган ҳолда киритилишига сабабчи бўлган. Шу сабабли, ҳакамларда голни бекор қилиш бўйича етарли асос мавжуд. Комиссия томонидан уларнинг қарори тўғри, деб топилди.

Шу ўринда, жамоаларимиз ва уларнинг матбуот хизматидан ўз ишини қилган ҳолда футбол жамоатчилиги ва ОАВни асоссиз фактлар билан чалғитмаслигини ҳамда вазиятларга профессионал тарзда ёндашишини сўраб қоламиз. Яна шуни маълум қиламизки, ҳар бир учрашувдаги баҳсли вазиятлар ва ҳакамларнинг қарори Марказ ҳамда махсус комиссия томонидан назорат қилиб борилади.

 

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 11:59, 08.11.2024.
Ўқилди: 1209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.