Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Украина футбол жамоаси ўйин олдидан “военкомат”га олиб кетилди

Баҳо:
+ | -

Украинанинг Полтава вилояти футбол жамоаси ўйин олдидан Ҳарбий рўйхатга олиш идорасига олиб кетилди, деб хабар берди украиналик спорт журналисти Игор Бурбас.

“Ўтган дам олиш кунлари “Полтава” клуби “Кудровка”га қарши уй учрашувига йўл олган. “Полтава” жамоасининг автобуси ҳарбийлар томонидан тўхтатилган ва жамоа Ҳарбий рўйхатга олиш идорасига олиб кетилган. Менга маълум қилинишича, уларнинг барчасига ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилган”, деди журналист ўзининг YouTube’даги каналида.

Журналистнинг қўшимча қилишича, чақирув қоғози топширилгач, футболчилар ўйинга қўйиб юборилган, бироқ жамоада кайфият йўқолган ва улар ўйинни 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунлаган.

Украинада сафарбарликни кучайтириш ҳақидаги қонун 18 майдан кучга кирди. Ҳужжат ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган барча шахсларни ҳужжат кучга кирган кундан бошлаб 60 кун ичида ҳарбий хизматга чақириш бўлимида ўз маълумотларини янгилаш мажбуриятини юклайди. Буни амалга ошириш учун ҳарбий хизматга шахсан келиш ёки “ҳарбий чақирилувчининг электрон ҳисоб варағи”да рўйхатдан ўтиш керак.

Украина қонунчилигига кўра, чақирув варақаси, ҳатто чақирилувчи уни шахсан кўрмаган бўлса ҳам, топширилган ҳисобланади. Қонунга мувофиқ ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлганлар ўзи билан ҳар доим ҳарбий гувоҳномани олиб юриши ва уни ҳарбий комиссия ходимлари ва ички ишлар органларининг биринчи талабига кўра тақдим этиши шарт.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:59, 09.11.2024.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6574]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5840]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2914]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2828]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2737]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2485]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2453]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2184]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2162]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [1933]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик