Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Қаҳрамон Асланов блогида: Ўзимизнинг «ўғри»

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик эсламаслиги мумкин, 1990 йилги мавсум, собиқ иттифоқ 2-лига Шарқий зонасидаги охирги турларини Находканинг «Океан» жамоаси Фарғонада ўтказган. Дастлаб Қўқонда «Автомобилчи», кейин Фарғонада «Нефтчи» билан. Лига ўртамиёнаси қўқонликлар учун ҳам, ниҳоят тарихда биринчи маротаба 1-лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган «Нефтчи» учун ҳам бу ўйин шунчаки, аҳамиятсиз бўлиши мумкин эди. Аммо юртимизнинг яна бир жамоаси «Навбаҳор» бор эди. Наманганликлар «Океан»дан уч очко кам жамғаришган ва охирги икки турда ўз майдонларида рақибларни қабул қилишарди.

У пайтларда ғалаба учун икки очко берилишини ҳисобга олсак, «Океан» ҳар иккала ўйинда ҳам ютқазиши шарт. Находка жамоаси водийдан қуруқ қайтган ва «Навбаҳор» 1-лигада «Нефтчи»га шерик бўлганди. Бу ғалабалар кимгадур оддий кўринади, аммо бошқа тарафдан қараганда, «Навбаҳор»нинг 1-лигага чиқиши, «Нефтчи» манфаатларига терсроқ бўлиши ҳам мумкин. Сабаби, у пайтларда бу клублар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишган, юқори лигага чиққан клубга нисбатан эътибор баландроқ бўлиши, бу жамоа «Пахтакор»дан кейинги ўзбек жамоаси бўлиши табиий эди. Шундоқ ҳам юқори савияли футболчилар чекланган Ўзбекистонда эса, ўша футболчиларни қўлга киритишда яна бир рақобатчи жамоанинг бўлиши кимгаям ёқарди? Йўқ, Саркисян бундай фикрламаган, у ғалаба қозонган ва ўзбек мухлисларининг олқишига сазовор бўлганди. Албатта, «Океан» ҳам кучли клуб, ғалаба қозониш учун истакнинг ўзи кифоя эмаслиги, максимал ёндошув ва ҳаракат кералигини ортиқча тушунтириш шарт эмас.

Давоми Қаҳрамон Асланов блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:12, 16.05.2013.
Ўқилди: 4578 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.