"Арсенал" сардори Мартин Эдегор тўпиғидан олган жароҳати сабаб Норвегия терма жамоасини тарк этди. Бу ҳақда Норвегия футбол федерацияси сайтида хабар берилди.
25 ёшли футболчи Миллатлар лигасининг ноябрь ойида Словения ва Қозоғистонга қарши ўйинларини ўтказиб юборади.
"Миллий терма жамоамиз шифокорлари билан муҳокамадан сўнг, афсуски, менинг аҳволим бу ўйинларда ўйнаш учун етарли эмас деган хулосага келдик", деди Эдегор.