Полвонларимиз жаҳон чемпионатида етакчилик қилишмоқда.
10–16-ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этаётган жаҳон чемпионати мусобақасининг катталар ўртасида белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида иштирок этган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, 13-ноябрь куни U-17 ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати беллашувларида Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги ёш полвонларимиз 10 та олтин, 4 та кумуш, 11 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.