"Ювентус" ҳимоячиси Хуан Кабалнинг жароҳати борасидаги хабарлар тасдиқланди.
23 ёшли футболчига чап тиззасининг олдинги хоч бўғимлари жароҳати ташхиси қўйилган. Колумбиялик футболчи яқин кунларда операция қилинади.
Бу ҳақда “кекса синёра”нинг расмий сайти хабар берди.
Хуан Кабалнинг тикланиш даври эълон қилинмаган, аммо ҳимоячи 2024/2025 йилги мавсумда футбол майдонида кўринмаслиги аниқ.