Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бугун Ғузорда «Шўртан» - «Насаф» учрашуви бўлади

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финали жавоб учрашувларига старт берилади. Жавоб учрашувларини Ғузорда Қашқадарё воҳасининг олий лигадаги икки вакили “Шўртан” ва “Насаф” жамоалари бошлаб беришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг шу йилнинг 28 апрелида Қаршида бўлиб ўтган дастлабки учрашувида “Насаф” жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди, голларга жамоанинг ёш ва иқтидорли ўйинчиларидан Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоевлар муаллифлик қилишган эдилар.

Бугун бўладиган учрашувнинг мухлислар учун анча қизиқарли томонларидан бири, “Насаф” жамоаси ташкил бўлган пайтлари жамоа сафида фаолият юритган Зоир Тўрақулов Ғузорликларни майдонга бошлаб тушади. Зоир Тўрақуловни Қашқадарёда танимаган футбол мухлиси топилмаса керак. Ушбу футбол мутахасисининг Қашқадарё футболининг ривожига қўшган катта ҳиссаси бор. Зоир Тўрақулов шунингдек воҳамизнинг ҳамма клубларида фаолият олиб борган. У киши мамлакатимизда биринчилар қаторида ПРО лицензиясини олган мутахасис ҳисобланади. Бугун бўладиган учрашув Зоир Тўрақулов учун илк расмий ва жиддий учрашув бўлади. Тўғри, жамоа ўйинини ҳар қандай кучли мутахасис ҳам бир-икки кун ичида ўзгартира олмайди. Бари-бир биз мухлислар учун жуда қизиқлиги бир вақтлар бирга тўп тепишган икки мутахасис бугун ўз шогирдларини ўзаро қарши майдонга олиб тушишади. Зоир Тўрақуловга кўпроқ имкон берилса, келажакда “Шўртан” жамоасининг ўйинлари анча кучайиб кетишига ҳеч ким шубъҳа қилмаса керак.

“Шўртан”нинг сафида тўп тепаётган Шукур Жумабоевдан бугун “Насаф” ҳимоячилари эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Чунки ушбу ўйинчининг ўйинлари кейинги пайтда рақибларга анчагина муаммо тўғдирмоқда, унинг катта тезлиги, дриблинглари мухлисларни ҳам ҳаяжонга солиб қўймоқда. Ўтган дастлабки учрашувда ҳам Шукур иккинчи бўлимда майдонга тушиб, анча мазмунли ўйин кўрсатган эди, ҳатто унда бир неча марта ўртадаги ҳисобни қисқартиришга имкониятлар пайдо бўлганди. Фикримизча, жамоанинг чап қанотдан ҳужумларига катта ҳиссасини қўшадиган ушбу ўйинчининг келажаги порлоқ.

“Насаф”нинг ўтган турдаги “Пахтакор” жамоасига қарши ўйинда гарчи кичик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, барча футбол ихлосмандларида жуда яхши таасурот қолдирди. Минг афсуски, жамоа сафида ўзининг кучли зарбалари билан рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келаётган ўйинчи Алишер Юсуповнинг жароҳати жарроҳлик амалиётисиз тузалмайдиган кўринади. Бизга маълум бўлишича, Алишер ҳозирги пайтда жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўрмоқда экан. Демак, унинг бу йилги мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги ҳам мумкин. Мана шу кутилмаган жароҳатлар туфайли ҳозирча “Насаф”нинг кўзга кўринган ўйинчиларидан Жаҳонгир Жиямуродов, Кенжа Тўраевлар хизматидан жамоа фойдалана олмаётган бўлса, яна бир ёш ҳужумчи Санжар Баратов ҳам жароҳати туфайли “майдондан ташқарида қолиб кетмоқда”. Энди уларнинг сафига Алишер Юсупов ҳам қўшилди. Биз барча-барча “Насаф” мухлислари номидан фурсатдан фойдаланиб ана шу ўйинчиларимизни тезроқ шифо топишиб, майдонга қайтишларини тилаб қоламиз. Зеро, уларни ҳаммамиз соғиниб қолганимиз бор гап.

Демак, бугун катта ўйин, воҳамиз футбол ишқибозлари учун катта футбол байрами. Бугун ҳамма Ғузорга қараб отланадиган кун. Бу учрашувга жамоаларнинг мухлислар клуби етакчилари ҳам ўзгача тайёргарлик кўришди. Бугунги учрашувда улар ўз севикликларини стадионда қўллаб-қувватлашса, 21 май куни бўладиган “Шўртан”-“Пахтакор” учрашувида ҳамма мухлислар бир бўлишиб, “Шўртан” жамоасига мухлислик қилишади. Воҳамизда мухлислар ўртасида ана шундай ўзгача анъаналар пайдо бўлмоқда. Ғузорлик футбол шайдолари ҳам ўз ўрнида Қаршида бўладиган муҳим учрашувларда “Насаф”ни қўллаб-қувватлаш учун стадионга кўплаб ташриф буюришади.

Ҳамма-ҳаммани Ғузорга, катта футболга чорлаб қоламиз. Ўйин бугун соат 17:30 да бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Кубоги-2013. 1/8 финал, жавоб учрашувлари, 17 май, жума
«Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Дастлабки учрашув: “Насаф”-“Шўртан” 2:0.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:16, 17.05.2013.
Ўқилди: 3935 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.