"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку учун кураш трансфер бозорида қизиши мумкин.
Todofichajes портали хабарига кўра, "Бавария" ва "Ливерпуль" Нкункуни ўз сафларида кўрмоқчи. Аввалроқ, миш-мишлар форвардни "Манчестер Юнайтед" билан боғлаган эди.
Манбанинг қайд этишича, «Челси» Нкункуни сотишни истамаяпти. Шу билан бирга, ўйинчи керакли миқдордаги ўйин вақтини олмайди, бу унинг ҳолатига таъсир қилиши мумкин.