"Аякс"нинг чап қанот ҳимоячиси Йоррел Хато фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TuttoJuve хабар берди.
Манбага кўра, "Ливерпуль" "Аякс"нинг 18 ёшли ҳимоячиси учун "Ювентус" билан биргаликда курашишга тайёр. Таъкидланишича, мерсисайдликларнинг муваффақиятга эришиш имконияти кўпроқ, чунки туринликлар Хато учун 30 миллион евро тўлашни режалаштирмаган.
Жорий мавсумда Хато барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 20 та ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.