Федерико Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин.
Calciomercato Tuttosport нашрига таяниб хабар беришича, "Интер" "Ливерпуль" вингери билан ярим йилга шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда, назарий жиҳатдан - маълум бир суммага сотиб олиш ҳуқуқи билан.
Қайд этилишича, миланликлар бош директори Беппе Мароттанинг футболчи агенти Фали Рамадани билан муносабатлари яхши. Улар бу масала бўйича тўғридан-тўғри мулоқот қилишади.
Жорий мавсумда Кьеза АПЛнинг битта ўйинида иштирок этди.