Ямайка терма жамоаси футболчилари Майкл Антонио ва Кахейм Диксон ўз паспортларини йўқотди ва АҚШ билан КОНКАКАФ Миллатлар лигаси ўйинида иштирок этмайди. Бу ҳақда миллий терма жамоа бош мураббийи Стив Макларен матбуот анжуманида маълум қилди.
Яна бир футболчи - Этан Пиннок жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади.