Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони футболчиларнинг клублардаги ўйин амалиёти ҳақида гапирди.
"Бизга ўйинчилар керак, кейин эса уларнинг ҳар бирининг даражасини аниқлашимиз мумкин. Мессига келсак, ҳаммаси бутунлай бошқача. У доимо ўйнайди, ҳатто дам олиш керак бўлганда ҳам. Унинг учун 100% тайёр бўлиши ва муаммоларга дуч келмаслиги қийин, аммо бу нормал ҳолат", - дея Скалони сўзларини келтиради ESPN.