"Ювентус"нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон 2020 йилда "Аталанта"га ўтиши мумкинлигини айтди.
"Аталанта" мени сотиб олмоқчи эди. Гасперини менга мессенжерда: "Сен билан биз Чемпионлар лигасини ютиб оламиз," деб ёзди. Аммо Пирло мени "Ювентус"да қолишга кўндирди," - дея Буффондан иқтибос келтиради Football Italia.
Афсонавий дарвозабон фаолиятини 2021 йилда "Парма"да якунлаган.