Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида профессионал бокс турнири ташкил этилди.
Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги тажрибали боксчимиз Шерзод Ҳусанов россиялик Артиш Лопсанга қарши рингга кўтарилди. Жанг EBP (Eurasian Boxing Parliament) камари учун кечди.
Афсуски, Ҳусановнинг бурчаги жангнинг еттинчи раундига чиқишдан бош тортди ва баҳс олтинчи раундда техник нокаут эвазига Лопсаннинг фойдасига ҳал бўлди. Бу 44 ёшли Шерзод Ҳусановнинг проф фаолиятидаги йигирма тўққизинчи жанги эди.
Маълумот учун, Ҳусанов бундан аввалги жангини 20 сентябрь куни Польшанинг Хойнице шаҳрида ўтказганди. Babilon Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз польшалик Павел Степинга очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди.