"Вест Хэм" бош мураббийи Хулиан Лопетеги жамоанинг Англия Премьер-лигасидаги ёмон ўйини фонида Лондон клубини тарк этиш арафасида турибди. "Болғачилар" раҳбарияти 30 ноябрь куни "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг якуний қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Клуб раҳбарияти аллақачон "Болғачилар" бошқарувида Лопетегининг ўрнини босиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини тузган. Асосий номзодлар Дортмунднинг "Боруссия"сининг собиқ мураббийи Эден Терзич, Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Каспер Юльманн, "Бенфика"нинг собиқ мураббийи Рожер Шмидт ва "Штутгарт" бош мураббийи Себастьян Хёнесс эди.
"Вест Хэм" 11 та ўйинда 12 очко тўплаган ҳолда Англия Премьер-лигасида 14-ўринни эгаллаб турибди.