Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Ибратли афсоналар

Баҳо:
+ | -

2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Ҳа, инглиз миллатининг ёш иқтидори бўлмиш Кэтти бир вақтнинг ўзида икки хил спорт тури билан шуғулланарди. Кэтти шу йил футболда академиянинг энг яхши битирувчиси сифатида эътироф этилган бўлса, баскетболда Еврокубок соҳибаси бўлганди. Бундан ташқари, каратэ бўйича қора белбоғни қўлга киритган, регбига қизиқади. Дарҳақиқат, Кэттининг тарихи ғайриоддий бўлсада, камдан-кам учрайдигани эмас. Марҳамат, танишинг:

Петр Чех. Хоккей

Яқин ўтмишда нафақат «Челси»даги ажойиб сэйвлари билан мухлислар меҳрини қозонган, балки «Арсенал» дарвозасини ҳам ишончли қўриқлаган жаҳоннинг энг моҳир дарвозабонларидан бири хоккейда ҳам ўзини синаб кўришга аҳд қилганди. 2019 йилда ганнерлар билан имзолаган келишуви муддати тугагач, Чехия терма жамоасининг посбони «Челси»га ва посбонлик позициясига қайтди. Лекин лавозимида ўзгариш бўлди. «Челси»да Чех техник директор вазифани бажара бошлади. 2022 йилда у Абрамович билан Лондонни тарк этиб, Иккинчи Миллий Хоккей лигасининг «Гилдфорт Феникс» клуби шарафини ҳимоя қилишга киришди. 2022 йил ноябрида посбон «Челмфорд Чифтенс»да, 2023 йилда «Оксфорд Сити Старс» жамоасида омадини синаб кўрди. Шунингдек, Чех илк фаолияти даврида қизиқиб қолган барабан ўйинини ҳам унутиб қўймади. Хуллас, футболдан нафақага чиққан «кўклар» афсонаси зерикиб қолмаяпти.

Лев Яшин. Хоккей

Аввал футболда, кейин хоккейда дарвозани қўриқлаган навбатдаги спортчи. Бир қарашда, ҳаммаси мантиққа мос - бир хил амплуа, ўхшаш вазифалар - тўп ёки шайбани дарвозага киритмаслик. Бироқ «Олтин тўп»га сазовор бўлган ягона посбоннинг тарихи аввалги персонаж воқеасидан кескин фарқ қилади. Лев Ивановичнинг спорт фаолияти эпилогда зикр этилган спортчи қизникига ўхшаш - иккиси ҳам фаолиятнинг илк босқичида икки хил спорт билан шуғулланишган. Собиқ Иттифоқ дарвозабони футболда ҳам, хоккейда ҳам «Динамо» клублари шарафини ҳимоя қилган. Яшин муз майдонидаги фаолиятини 24 ёшида, «Динамо» сафида 1953 йилда СССР Кубогини қўлга киритганидан кейин якунлаган. Хоккейдан воз кечиш осон бўлмагани рост, лекин бутун куч-маҳоратини футболга бағишлаган Лев Иванович терма жамоанинг Евро-1960даги ғалабасига улкан ҳисса қўшиш билан тарихдан жой олди.

Паоло Мальдини ва Диего Форлан. Теннис

Бу спортчилар Миланнинг қарама-қарши томонида ва турлича тўп суришган. Форлан «нерадзурри» таркибида бир мавсумни ўтказиб, 18 марта майдонга тушган ва бир неча марта жароҳат олган, клуб 3та мураббийни алмаштирган, Диего эса «Интер» билан ҳамкорликни тхтатиб, 2012 йил июлида Бразилиянинг «Интернасьонал»ига ўтиб кетганди. Паоло Мальдини эса «Милан» таркибида 25 йил тўп суриб, «А» сериясида (7 марта), ЕЧЛда (5), УЕФА Суперкубогида (5), Италия Кубоги (1) ва Суперкубогида (5) ғолиб чиққанди. Қисқаси, у ўз отаси Чезаре Мальдинининг ишончини тўлиқ оқлади. Кейин ота-ўғил икковлон теннис оламига йўл олишди. Паоло теннисдаги дебютини 2017 йилда, Миландаги «Челленжер» турнирида нишонлади. Ўшанда у ватандоши Стефано Ландонио билан жуфтликда Польша-Нидерландия дуэтига 1:6, 1:6 ҳисобларида имкониятни бой беришганди. Шунингдек, Паоло 2019 йилда «Милан»га қайтиб, 2023 йилгача техник директор лавозимида ишлади.

Диего Форлан эса футболчиликдан кейин мураббий ролида фаолиятини давом эттирди. 2019 йил декабрида у қадрдон «Пеньяроль» клубига бош мураббий бўлди. Лекин янги соҳада ўзини кўрсата олмай, жамоани тарк этди. Теннисда Диего Паолодан яхшироқ натижаларга эришди. У ITF фахрийлар турнирида мунтазам қатнашади, дастлабки иштирокида чорак финалгача етиб борганди.

Иван Перишич. Пляж волейболи

Рўйхатимиздаги ҳанузгача футболдаги фаолиятини тўхтатмаган ягона ўйинчи. Россия мундиалининг кумуш медали соҳиби ҳозир Иван Ракитич билан биргаликда Хорватиянинг «Хайдук» жамоасида тўп сурмоқда. Шунингдек, Иван топ-бешликнинг номдор жамоалари «Интер», «Боруссия Д.», «Бавария» ва «Тоттенхэм»да ҳам рисоладагидек ўйин кўрсатиб, совринларни қўлга киритганди. 2017 йил ёзида Перишич пляж волейболи турнирида қатнашиб, шахсий коллекциясини кубок билан бойитишга уриниб кўрганди. Афсуски, бу ҳаракати «Тоттенхэм»даги омадсизлик каби ниҳоясига етди: ўшанда «тақачилар» мавсумни 2та мағлубият билан бошлаган эдилар.

Леон Маккензи. Бокс

Унчалик машҳур бўлмаган персонаж: «Кристал Пэлас», «Фулхэм» ва «Норвич» каби ўртамиёна жамоаларда тўп сурган, энг ёрқин даврида «Петерборо Юнайтед»да ўтказиб, 104та ўйинда 54та гол урганди. Леон бутун фаолияти давомида 393 марта майдонга тушиб, 115 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Охирги мавсумини «Корби Таун»да ўтказган Леон 2013 йилда яшил майдонни рингга алмаштирди: 29 июнь оқшомида у Жон Мейсонни 2-раундда мағлуб этди. 2015 йилда хорватиялик Иван Ступалони енгиб, халқаро мастер белбоғини қўлга киритди. 2016 йилда эса қаҳрамонимиз дастлабки мағлубиятини Жеймен Смайлдан қабул қилиб олди. Ўша йилнинг ноябридаги 2-мағлубиятдан кейин, Маккензи қўлқопини ечишга қарор қилди.

Хенрик Ларссон. Флорбол

Бу йигит ортиқча «реклама»га муҳтож эмас, айниқса, россиялик мухлисларга у «Спартак» «афсонаси» Жордан Ларссоннинг отаси сифатида яхши таниш. Бундан ташқари, Хенрик «Барселона», «Селтик», «Фейеноорд» клубларида ўйнаган, Швеция клубларини бошқарган ва «Барса»да Куманнинг ассистенти мақомида ишлаган.

Флорболдаги (тўпли хоккейнинг турларидан бири) дебютини Хенрик футболчилик даврида нишонлаганди. 2008 йилда у яна шу спортга қайтиб, Швеция Суперлигасида Хельсинборг шарафини ҳимоя қилганди. Чунки у Златан майдонга тушишидан аввал швед футболининг байроқдори вазифаси билан банд эди.

Гарет Бейл. Гольф

Ҳикоямизнинг энг ёрқин персонажи бўлмиш 35 ёшли уэльслик ҳужумчи «Реал»да тўп сурган даврида бир неча можароларга сабабчи бўлганди. масалан, 2019 йилда у ўз терма жамоасининг Евро-2020га чиққанини нишонлаш чоғида Уэльс байроғи билан суратга тушган, байроқда «Уэльс. Гольф. Мадрид» сўзлари ёзилган, сал пастроқда эса «Шундай кетма-кетликда» ибораси битилганди. Табиийки, бу мухлислар ва «Реал» раҳбарияти эътиборидан четда қолмади. Оқибатда, Бейлнинг савияси пасайиб кетди ва у клубда муваффақият қозона олмади.

Хўш, «Саутгемптон», «Тоттенхэм» ва «Реал»нинг собиқ ўйинчиси янги спорт турида нималарга эришди? Бир йил аввал Гарет ўзининг дастлабки совринини қўлга киритди! Бироқ... Бу шунчаки, турли спорт соҳаларидаги профессионалларнинг тўпларни чуқурчага тушириш бўйича кўргазмали чиқишлари эди. Мисол учун, унда «Олтин тўп» соҳиби бўлмиш украиналик Андрей Шевченко, сербиялик теннисчи Новак Жокович, «Феррари» клуби пойгачиси Карлос Сайнслар Бейлнинг рақиблари бўлишганди. Уэльслик гольф шайдоси 60 ёшли Колин Монтгомери билан жуфт­ликда ҳаракатланиб, якунда Райдер кубогини қўлга киритди.

Қиссадан ҳисса шуки, спортда, хусусан, футболда фақат битта спорт билан шуғулланиш озлик қилади. Спортчилар нафақат пул ишлашга, балки янги тажрибага эга бўлиш ва маҳоратларини оширишга интиладилар.

 Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:43, 21.11.2024.
Ўқилди: 1461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.