"Актобе" бош мураббийи Владимир Никитенконинг матбуот анжуманида хабар беришича, жамоа ярим ҳимоячиси Марат Бикмаевнинг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиши учун икки ҳафта вақт керак бўларкан.
"Бикмаев жароҳатини даволаб, тикланиши учун 12-14 кун керак бўлади", дейди бош мураббий.