Лондоннинг "Арсенал" клуби юлдузи Букайо Сака шанба оқшомида ўз уйида "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда гол урди.
Нафис дриблинг зарбаси билан у тахминан жарима майдончаси марказидан "ўрмончилар" дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, ноябрь ойининг охирига келиб Сака барча турнирларда ноябрдаги илк голини урди.
Букайо охирги марта 27-октябрь куни Лондонда “Ливерпул”га (2:2) гол урган эди. Кейин у "Престон Норт Энд", "Ньюкасл", "Интер" ва "Челси" дарвозаларига гол ура олмади.