Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Илёс Қурбонов: «Бу охирги имконимиз эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлигада 25-тур ортда қолди. «Металлург» жамоаси бу тур «Сурхон»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— «Сурхон» жамоаси нималарга қодир эканлигини билар эдик. Улар чемпионатдаги энг тартибли ва ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Режамиз иш берди. Эртароқ вазиятдан фойдаланиб ҳаммасини ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Бу лигада жон сақлаб қолиш учун охирги имкониятимиз эди. Агар мағлуб бўлганимизда, тақдиримиз ҳал бўлар эди. Ўтган сафар айтганимдек, жанг охиригача бўлади. Қаршида ҳам муносиб ҳаракат қилмоқчимиз.

— Кучеренко ҳимоя ва ҳужумда бирдек ҳаракат қилди?! Унинг тақдири нима бўлади?

— У аввалги ўйинларда ҳам мудофаа чизиғида ёрдам берган эди. «Сурхон» кўп ҳоларда юқори чиқиб боргани боис, Кучеронкога тўпни рақиб ўзлаштирмасидан олдин ёпишини сўраган эдик. У берилган вазифани мукаммал бажарди. Унинг биз билан яна бир йиллик шартномаси бор. Ҳаммаси ўрнида бўлса, бизга келаси мавсумда ҳам ёрдам беради.

— Йосовичнинг аҳволи қандай?

— Унда жароҳат бор. 2 ойдан бери даволанмоқда. Бизда ҳужум вариантлари орасида қарши ҳужумга мос тушадиган ижрочиларга эътибор қаратдик.

— Сизнинг ишингизни ижобий баҳолашмоқда. Ўзингизни қайси услубдаги мураббий деб ҳисоблайсиз?

— Исталган мураббий таркибида бор футболчилардан келиб чиқиб ўйин қуради. Агар ҳужумкорликни яхши кўрадиган футболчилар бўлса, ҳужумкор футбол ўйнайди. Биз марказдаги ижрочиларимизга ишонган холда, қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Европага келадиган бўлсак, Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си менга манзур келади.

— Бердиев "Нефтчи" билан ўйиндан кейин «Металлург» билан ёшлар билан тўп сурамиз деб айтди?!

— У инсон билан Қаршида 4 йил бирга ўйнаганмиз. "Насаф" – чемпион жамоа. Уларда иккита бир хил таркиб бор. Хатто, ёшлари асосий таркибдагилардан кўпроқ иштиёқи бўлади. Осон ўйин бўлмайди, бироқ биз ғалаба учун чиқамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 00:15, 25.11.2024.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.