Арда Гюлер "Реал" учун мавсумдаги илк самарали ҳаракатини амалга оширди.
Туркиялик ярим ҳимоячи Ла Лиганинг 14-турида "Леганес"га қарши ўйинда (3:0) Федерико Вальвердега голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ жорий мавсумда Гюлер фақат Туркия терма жамоаси учун ўйинларда очко тўплаган - 6 та ўйинда 1+1.
Футболчи "Реал" сафида 13 та ўйин ўтказди, кўпинча захирадан майдонга тушди, улардан 9 таси Ла Лигада.













