Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

Фрэнк Лемпэрд келаси ёзда «Челси»ни аниқ тарк этади

Баҳо:
+ | -

"Челси" билан янги шартнома имзолаган ярим ҳимоячи бундан аввал энди "Стемфорд Бриж"да қолмасам керак, деб таҳмин қилганини айтиб ўтди.

Лемпэрднинг айтишича, агар қадрдор клубини тарк этганида у асло Премьер лига клубига ўтмаган бўларди: "Челси"даги 12 йиллик фаолиятимдан сўнг бошқа бирор клуб учун ўйнашни тасаввур ҳам қилолмайман. Премьер лигага бўлган ҳурматим чексиз, аммо агар кетсам Англияда ҳам қолмаган бўлардим. Мен учун энг қадрли бўлган жамоамга қарши ўйнай олмайман".

"Январда ўзимни худдики энди "Челси"да ортиқ қолмайдигандек ҳис қилгандим. Чунки деярли икки ой жароҳатимни даволаш билан банд бўлдим. Устига устак бош мураббий алмашди ва энди келажак учун режалар тузила бошланганди. Мен ўша январдан то мартгача бу менинг "Челси"даги сўнгги мавсумим бўлади, деган ҳаёлда тўп сурдим", дейди яқинда Европа лигасини қўлган киритган тажрибали ярим ҳимоячи.

Хабарингиз бор, "Челси" тарихидаги энг яхши тўпурар "МЮ" ёки Шимолий Америка клубларидан бирига ўтиши таҳмин қилинган ва якунда у лондонликлар билан яна бир йиллик шартномага имзо чекканди. Лемпэрд ўз интервьюсида келаси ёзда жамоани тарк этишини аммо футболчилик фаолиятини юқори формада ҳали яна 2-3 йил давом эттириш нияти борлигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:42, 21.05.2013.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.