Лондоннинг «Челси» клуби кеча АПЛ доирасида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда «аристократлар» марказий ҳимоячиси Уэсли Фофана жароҳат олди.
Хабарларга кўра, 23 ёшли француз бу олган жароҳати сабаб 4-5 ҳафтани ўтказиб юборади.













