Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячи Рауль Асенсиони янги шартнома билан мукофотлашга тайёр. 21 ёшли футболчи ҳимоядаги кадрлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун яқинда "Кастиля"дан "Лос-Бланкос"нинг асосий жамоасига ўтказилди.
Испаниялик футболчи асосий таркибдан жой олишга муваффақ бўлди ва энди клуб у билан янги шартнома имзолаш ниятида. Madrid Zone хабарига кўра, "Реал Мадрид" мавсум якунланганидан кейин Асенсио билан расмий музокараларни бошлайди.
Марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарида тугайди. Рауль Асенсио Карло Анчелотти жамоасида тўртта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.













