Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал"даги илиқ кутиб олиш ҳақида гапирди.
25 ёшли футболчи ёзда "ПСЖ"дан эркин агент сифатида "Лос-Бланкос" сафига қўшилди.
"Мен доим "Реал"да ўйнашни орзу қилардим. Бу ерда мени қиролдек кутиб олишди, гарчи мен ҳали клуб учун ҳеч нарса қилмаган бўлсам ҳам. Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган бўлди", - дея форварднинг интервьюсидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.