Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Златан Иброҳимович: Италияни соғиндим

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" хужумчиси Златан Иброҳимович навбатдаги интервьюларидан бирида Парижда қолиш-қолмаслиги хусусида аниқ гап айтолмаслигини таъкидлаб, бунинг сабабини ҳам тушунтирди.

"ПСЖ"да қоламанми? Буни вақт кўрсатади. Кўп нарса рўй бериши мумкин. Биласизми, мен авваллари ҳам жуда кўп бора қоламан, деб таъкидлаган бўлсам ҳам якунда клубимни ўзгартирганман. Бу сафар энди ҳеч нарса дейиш ниятим йўқ. Менинг ҳамон икки ёки ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган амалдаги шартномам бор лекин ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Мен бир неча маротаба жамоа алмаштирганман ва ўша пайтлари бир жамоада узоқ вақт қолишни режалаштирардим. Аммо ҳеч ҳам бундай бўлиб чиқмасди", дейди Златан.

La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюси давомида у, шунингдек, Италия "А-серия"сидаги футбол маданиятига бўлган меҳри ҳақида ҳам тўлқинланиб гапиради: "Италияни соғиндим. У менинг иккинчи уйимга айланиб қолган. У ерда мен ўйнаган жамоалар - "Ювентус", "Интер", "Милан" - дунёдаги энг яхши клублардир. Мен улар билан кўп ғалабаларни қўлга киритдим. Бемалол айтишим мумкин, футболга энг яхши мухлислик - Италияда! Италияда катта футбол юлдузлари ҳар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади".

"Агар буюк клублар таркибида ўйнасанг ва овқатланиш учун кўчага чиқсанг, ресторан эгаси сизга шундай дейди: "Рестораним сизнинг ихтиёрингизда". Бундай Италия одатларини мен айниқса яхши кўраман", дея қўшимча қилган Златан Иброҳимович.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 22:24, 22.05.2013.
Ўқилди: 2664 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.